592 0

Туниснинг Ҳаммамет шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси икки кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.

Чемпионатда қизлар ўртасидаги баҳсларда -52кг вазн тоифасида Озода Собиржонова, ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда -45кг вазн тоифасида Амирбек Тўраев кумуш, -51кг вазнда эса Улуғбек Рашидов бронза медалини қўлга киритди.


Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасида жахон чемпионатида шу кунгача 1998 йил Рашид Аҳмедов кумуш медални кўлга киритган бўлса, 2014 йил Валентин Хегай бронза медалига сазовор бўлган. Бу сафарги жаҳон чемпионатида эса Ўзбекистонлик таэквондочилар биринчи маротаба 3 та медалларга эгалик килишди.

Ўсмирларимиз 15 апрель куни соат 00-40 да Тошкентга қайтишади.

Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98