Таэквондочиларимиз Голландиядаги турнир сўнгги кунида 2 та медал олишди

Голландиянинг Эйндховен шаҳрида таэквондо бўйича G-1 тоифасига кирувчи нуфузли мусобақа ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кун баҳсида ҳам терма жамоамиз вакиллари шоҳсупага кўтарилдилар.

Эркаклар ўртасида +87 кг. вазн тоифасида даянга чиққан Дмитрий Шокин финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда кореялик рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, -54 кг. вазн тоифасида жанг қилган Баҳром Абдуллаев бронза медалига сазовор бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!