Таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этадилар

Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туниснинг Хаммамет шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати ва  Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензион мусобақада иштирок этади.

Ушбу мусобақа жорий йилнинг 6-13 апрель кунлари ўтказилади. Унда Дурдона Абдулхаева, Феруза Содиқова, Озода Собиржонова, Мадинабону Маннопова, Улуғбек Рашидов, Жасурбек Жайсунов, Бекзод Ибрагимов, Амирбек Тўраев, Шаҳзод Жўраев, Диёрбек Тўхлибоев, Данил Морозов, Абдулазиз Ҳамидуллаев мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Sports.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!