Таэквондочиларимиз қитъа чемпионатини муваффақиятли бошлашди

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида таэквондо WTF бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал биринчи кун дастуридан ўрин олган мусобақалар якунига етди.

-74 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Никита Рафалович барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди.

Эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасида Ниёз Пўлатов, қизлар ўртасида эса -46 кг вазнли Мадина Маннопова бронза медалига сазовор бўлишди.

Эртанги баҳсларда юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:

Эркаклар:

-63кг: Сардор Тоиров
-80кг: Максим Рафалович
-87кг: Жасур Бойқўзиев

Аёллар:

-53кг: Динорахон Мамадибрагимова
-67кг: Нигора Турсунқулова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!