Тошкентда ўсмирлар Олимпиадаси учун лицензиялар ўйналади

Тошкент шаҳри келаси ой нуфузли мусобақалардан бирига мезбонлик қилади. Гап шундаки, пойтахимиз 9-13 май кунлари спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. 

Эътиборлиси, ушбу мусобақада жорий йилнинг октябрь ойида Аргентинада бўлиб ўтадиган учинчи ўсмирлар Олимпиадасига лицензия ўйналади. Халқаро Олимпия қўмитаси белгилаб берган регламентга кўра, ҳар бир терма жамоа ушбу мусобақада максимум 6 та йўлланма олиши мумкин, яъни ҳар бир кураш йўналишида 2 тадан йўлланма берилади. 

Эслатиб ўтамиз, келаси ҳафта Хоразм вилоятида ҳам оғир атлетика бўйича ушбу ўсмирлар Олимпиадасига йўлланмалар берилувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!