746

UFC президенти Дэйна Уайт Конор МакГрегор ва Хабиб Нурмагомедовнинг жанги ўтқазилиши ҳақида музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

- Умид қиламанки, биз Конор билан Вегасда июнь ойида учрашиб бу баҳс ҳақида суҳбат олиб борамиз. Ишончим комилки, МакГрегор ҳам Нурмагомедов ҳам ушбу беллашувда иштирок этишга тайёр. Ўйлашимча, жанг 2018 йилда бўлиб ўтади, - дея Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтиради mmafighting.com нашри.

Маълумот учун, Конор МакГрегор охирги марта 2016 йилда октагонга кўтарилган. Хабиб эса жорий йилнинг апрель ойида аралаш яккакурашлар енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритди.

Sports.uz 2018