Уч нафар яккакурашчимиз Бишкекда рингга чиқади

Жорий йилнинг 11 март куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида яккакураш жанг санъатлари бўйича навбатдаги қарама-қаршиликларга мезбонлик қилади.

FFC турнири доирасида бўладиган жангларда уч нафар ҳамюртимиз рингга чиқиши кутилмоқда. Улар Жасур Азимов, Шахзод Холматов ва Иброҳим Баҳромов.

66 кг вазн тоифасида Иброҳим Баҳромов (0-1-0) профессионал рингдаги иккинчи жангини мезбонлар вакили Темурлан Султоналиев (1-0-0)га қарши ўтказади. Бу икки спортчи ҳам ўтган йили фаолиятини бошлаган ва биттадан жанг ўтказган.

Шунингдек, 77 кг вазн тоифасида Жасур Азимов қирғизистонлик Чингиз Чегиров билан куч синашса, 84 кг вазн тоифасида Шахзод Холматов ҳам мезбон спортчи Алмаз Юсупов билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Маъмулот учун: FFCда жанглар аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича ўтказилади. Шунингдек, кикбоксинг бўйича ҳам жанглар ташкил қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!