Хабиб Нурмагомедов: Ўзбекистон энг кучли боксчиларга эга

Бугун Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида Ўзбекистон жуи-житцу федерацияси ташаббуси билан қоидасиз жангларда (MMA) мағлубият нималигини билмай келаётган Хабиб Нурмагомедов ва бир қатор таниқли MMA жангчилари Зубайра Тухугов, Ислам Махачев, Ислам Мамедов, Абубакар Нурмагомедов билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман давомида ушбу ММА жангчилари мухлислар қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Саволларнинг асосий қисми енгилмас жангчи Хабиб Нурмагомедовга берилган бўлса, анжуманнинг энг эсда қоларни қисми Хабиб Нурмагомедов Зубайра Тухуговни ўзбекистонлик мухлисасини куттирмасдан рақсга тушиш кераклигини айтиб ўтгани бўлди.

- Мени саволим Зубайра Тухуговга. Биламиз сиз қойилмақом тарзда рақсга тушишни уддалайсиз. Ижтимоий тармоқларда рақсга тушаётганингиз акс видео пайдо бйлган эди. Ушбу рақсни давомини қачон кўришимиз мумкин?

Хабиб Нурмагомедов: Ҳозир кўрасизларда. Зубайра, ўрнингдан тур энди. Шу қиз билан рақсга тушиб беринглар.

Зубайра Тухугов: Ўзингиз билан мусиқа олиб келганмисиз?


Шунингдек, мухлислардан бири ушбу жангчиларни ўзи ишлайдиган ресторанга таклиф қилди.

- Ассалом алайкум. Ўзбекистонга хуш келибсизлар. Сизларни бу ерда кўриб турганимдан ўзимда йўқ хурсандман. Ташрифингиз учун каттакон раҳмат. Сизларни ўзим ишлайдиган ресторанга таклиф қиламан. Ўзбекистонга ташрифингиз давомида меҳмонимиз бўлсангиз бошимиз кўкка етарди.

Хабиб Нурмагомедов: Таклифингиз учун миннатдорман. Сиз официантмисиз ёки бош ошпазмисиз?

- Бош ошпаз ёрдамчиси?

Хабиб Нурмагомедов: Қандай таомлар тайёрлайсизлар?

- Итальянча таомлар тайёрлаймиз?

Хабиб Нурмагомедов: Нима учун Ўзбекистонга келиб, италияликларни таомини танаввул қилишимиз керак? Бизга ўзбек миллий таоми – палов пишириб бера оласизми?

-Ҳа, албатта. Сизлар учун албатта тайёрлаб берамиз.

Хабиб Нурмагомедов: Ундай бўлса ташриф буюришимиз мумкин. Агар кундалик режаларимиздан ортиб вақт топсак албатта ташриф буюрамиз.


- Ассалом алайкум. Саволим Хабиб Нурмагамедовга. Келажакда Хабиб Нурмагомедов боксчига айланиши мумкинми?

Хабиб Нурмагомедов: Биз биламиз Ўзбекистон энг кучли боксчиларга эга. Боксчиларингиз сўнгги Олимпия ўйинларида энг юксак натижани қайд этишди. Саволга жавоб берадиган бўлсам, албатта бокс спорт тури билан ҳам шуғулланиб турамиз. Бироқ бокс билан қоидасиз жангларни жуда катта фарқи бор. Агар ўз вазним тоифасида Ўзбекистон чемпиони билан рингга чиқсам ҳам бир қанча қийинчиликларга дуч келишим табиий ҳол.


SPORTS.uz Ахборот Портали бироздан сўнг қизиқарли ва кулгуга бой ўтган ушбу матбуот-анжуманидан видео ва фотолавҳаларни тақдим этади.

Бизни кузатишда давом этинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!