1141

Россиялик UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдельазиз жангчи қимга қарши ўз камарини ҳимоя қилиши кераклигини айтиб ўтди.

- Биз Жорж Сен-Пьерга қарши учрашув ташкил этишни хоҳлаймиз. Хабиб ушбу жанг шоу эмас, чемпионлик камари учун кураш бўлишини истайди. Хозирда, Конор бундай беллашувда иштирок этиш учун нолойиқдир. Чунки у икки йилдан буён танаффусда. Шу сабабдан, нима учун Конорга чемпионлик камари учун жанг қилишга руҳсат бериш керак?

Шуни айтиш лозимки, Хабиб Конорга қарши чиқишни хоҳлаётганини фақат бир сабаби бор. У Бруклинда автобусга хужум қилгани учун МакГрегогордан ўч олишни хоҳлайди. UFC ушбу беллашув учун Конор биланмас, Сен-Пьер билан музокаралар олиб бориш керак, - дея Абдельазизнинг сўзларидан иқтибос келтиради mmafighting.com нашри.

Маълумот учун, Хабиб кузда чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Sports.uz 2018