Яҳё Имомов -90 килограмм вазн тоифасида тенгсизлигини исботлади

Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти учун Ал Ҳаким Ат Термизий хотирасига бағишланган хотира турнири ўз якунига етиб бормоқда.

Мусобақанинг -90 килограмм вазн тоифасида ҳам ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Хусусан, ушбу вазннинг финал баҳсида гиламга кўтарилган Яҳё Имомов Шуҳрат Арслоновни мағлуб этган ҳолда мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Шунингдек, ушбу мусобақанинг бронза медаллари Камолиддин Расулов ва Дилшод Турдиевларга топширилди.

Қайд этиш лозим, бироз олдинроқ беллашувларнинг -73 килограмм вазн тоифасида ғолиблар номига аниқлик киритилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!