372

Хабарнгиз бор, UFC россиялик жангчи Забит Магомедшарипов ва Яир Родригес учрашувини ташкил этишни режалаштираётганди.

Бироқ, бир неча кун олдин UFC президенти Дэйна Уайт Родригесни ташкилотдан ҳайдагани ҳақида эълон қилганди, бунга сабаб жангчининг Магомедшариповга қарши баҳсда иштирок этмасликка қарор қилгани бўлди.

- Яир Родригес билан боғлиқ бўлган муаммолар 180 даражага бурилди. Менга айтишларича промоушен жангчи билан қайта шартнома имзолаган, - дея ёзиб қолдирган ММА журналисти Бретт Окамото ўзининг твиттердаги сахифасида

Sports.uz 2018