Яккакурашчиларимиз Бишкекда рингга чиқишди ва Суҳроб Раҳимбековда ғалаба

Кеча, 14 май куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги “Kozhomkul” спорт мажмуасида профессионал жанглар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Сейшелл оролларидан спортчилар ғолиблик учун рингга чиқишди.

“WEF Global 12” турнири доирасида ташкил қилинган жангларда 6 нафар яккакурашчимиз навбатдаги тўқнашувларини ўтказишди. Улардан икки нафари ғалаба қозонишди.

Олти спорт тури бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз Суҳроб Раҳимбеков қирғизистонлик Абулқосим Якубовдан очколар бўйича устун келди.

140 кг вазндан юқори жангчилар беллашувида ўзбекистонлик Азамат Баҳодурзода мезбонлар вакили Нодирбек Расуловни биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида мағлуб этди.

Шунингдек, Валишер Раҳмонов иккинчи раундда қирғизистонлик Нурлан Курманалиевга имкониятни бой берган бўлса, яна бир мезбонлар вакили Осман Абдулазизов Жанибек Тўраевни биринчи раундда мағлуб қилди.

Фахриддин Мардиев эса қирғизистонлик Нургаз Балтабаевдан биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида техник  нокаут қабул қилиб олган бўлса, Алтинбек Мамашев ўзбекистонлик Шерзод Ғаниевни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!