Яккакурашчимиз Истанбулда ғалабага эришди

Кеча, 12 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кикбоксинг бўйича профессионал жанглар ташкил этилди.

Мазкур турнирнинг асосий қарама-қаршиликларидан бирида ўзбекистонлик Диёр Абдураҳмонов озарбайжонлик Тофиқ Абдуллаев билан куч синашди. Жанг якунида ғолибни аниқлаш учун ҳакамларга мурожаат қилинди ва улар бир овоздан Диёрнинг ғалабасини тасдиқлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!