322

Ўзбекистонлик яккакураш жанг санъатлари устаси Шоҳруҳ Холмуродов ўзининг профессионал рингдаги жангини Хитойда ўтказади.

ММА қоидалари бўйича 66 кг вазн тоифасида ўтадиган жангда ҳамюртимизга хитойлик жангчи Греблер бўлади. Жанг 28 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу спортчи шу вақтга қадар 7 марта рингга чиқиб, 5 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳ дастлаб профессионал жангларни муай тай спорт турида бошлаган ва Таиландда машғулотлар олиб боради.

Sports.uz 2018