Ёш каратэчиларимиз “Kazakhstan open” турнирида 9 та медалга эга чиқишди

 

31 март - 1 апрель кунлари Олмаота шаҳрида каратэ бўйича Қозоғистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган спортчилар қаторида ўзбекистонлик ёш каратэчилар ҳам иштирок этишди.

Ҳамюртларимиз мазкур турнирда тўққизта медаль қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Уларнинг 3таси олтин, 1таси кумуш ва 5таси бронза медаллари эканлигини қайд этиб ўтишимиз лозим. Мусобақа якунларига кўра совриндорлар сафидан жой олган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

-60кг: Бекзод Туйғунов (Бухоро)
-48кг: Наргиза Муртазоева (Қорақалпоғистон Республикаси)
-53кг: Дилдора Алиқулова (Сурхондарё)

Кумуш:

-48кг: Наргиза Тоҳирова (Тошкент)

Бронза:

-70кг: Исломжон Сатторов (Андижон)
+84кг: Бекзод Тўев (Бухаро)
-57кг: Шахинабону Казакова (Андижон)
-59кг: Бону Эгамбердиева (Қашқадарё)
+59кг: Севара Жуманиёзова (Самарқанд)

Таъкидлаб ўтиш лозимки, жорий йилда ёш каратэчиларимизни муҳим мусобақалар кутиб турибди. Қозоғистондаги турнир уларга Окинава (Япония)да ўтказиладиган Осиё чемпионати, шунингдек, София (Болгария) ва Умаг (Хорватия) да бўлиб ўтадиган ёшлар лигаси баҳсларига тайёргарлик босқичи вазифасини бажариб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!