Ёш каратэчиларимиз Малайзияда шоҳсупага кўтарилди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида каратэ бўйича халқаро турнирда Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Қаҳрамон Деҳқонов шогирдлари мазкур мусобақада битта кумуш ва учта бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақада Ҳумоюн Бахтиёров финалга қадар барча рақибларини мағлубиятга учратиб, кумуш медаль соҳибига айланди. Шунингдек,  Муҳаммадали Қурбонов, Нурбек Қурбонов ва Асилбек Нуруллаев турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.

Sports.uz

photo_2017-12-02_23-01-17

photo_2017-12-02_22-40-11_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!