563 0

Бугун Туниснинг Хаммам шаҳрида таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ушбу кунда оғир вазнда баҳс олиб борадиган спортчилар жанг қилиши белгиланган. 

Мусобақада қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ўз иштирокини якунлаб бўлишди. Муросасиз кечган турнирда вакилларимиз 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. Ўсмирлар тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Улуғбек Рашитов ёшлар тоифасида бронза медалига сазовор бўлган бўлса, Амирбек Тўраев ҳамда Озода Собиржонова шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишди. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз делегацияси 15 апрелб куни 00:40 да пойтахтимизга қайтиб келишади. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98