Кикбоксинг бўйича Тошкент шаҳар чемпионатидан фоторепортаж

 Жорий йилнинг 17-18 февраль кунлари пойтахтимиздаги "ЖАР" спорт-соғломлаштириш мажмуида Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими томонидан пойтахт чемпионати ўтказилди. 500 нафарга яқин кикбокс иштиёқмандлари мазкур спорт турининг кик-лайт ва лоу-кик йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар.

 Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорлар номи эълон қилинди. Ғолиблар орасида  Едем Акишин, Ислом Илҳомов, Моҳир Ниёзбеков, Иброҳим Асадов, Зиёдулло Қаҳҳоров, Жасур Ҳасанов, Беҳзод Насриддинов, Жасур Султонов, Дурдона Лутфуллаева, Жамолиддин Чориевлар бор.

 Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчилари томонидан рағбатлантирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!