Конор Макгрегор ёзда Ўзбекистонга келиши мумкин

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Конор Макгрегор жорий йилнинг июн ойида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Sports.uz нашрига маълум бўлишича, ирландиялик спортчи май ойида Германия ва БААга оилавий саёҳат уюштиради. Шундан сўнг Осиёнинг яна бир қатор давлатларида мухлислар билан учрашувлар ташкил қилишни режалаштирган. Ушбу давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камаридан маҳрум қилинади. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дана Уайт маълум қилган. Энди чемпионлик камари учун Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон рингга чиқишади. Жанг апрелда бўлади. Агар Конор қайтса, чемпионлик жангида иштирок этади.

Макгрегор сўнгги марта ўтган йилнинг август ойида бокс қоидалари бўйича ўтказилган тўқнашувда америкалик Флойд Мейвезер билан куч синашиб, 10-раундда нокаутга учраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!