Курашчиларимиз бугун Осиё чемпионатида 4 та медаль олишди

Қирғизистон пойтахтида давом этаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Грек-рим кураши бўйича бўлиб ўтган бугунги беллашувларда терма жамоамиз вакиллари 4 та медаль олишди. 

Жаҳон чемпионатининг кумуш медаль соҳиби Рустам Ассакалов -97 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Вакилимиз фақатгина эронлик рақибининг тўсиғидан ўта олмади холос. 

Шунингдек, йигитларимиздан Исломжон Баҳромов (-60 кг), Мирзобек Раҳматов (-67 кг) ва Арам Варданян (-72 кг) бронза медали билан тақдирландилар. Афсуски, Нурбек Ҳошимбеков (-82 кг) шоҳсупага кўтарилиш учун кечган курашда ҳиндистонлик рақибига имкониятни бой берди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!