Маҳмуд Муродовни табриклаймиз

1184

Маҳмуд Муродовни табриклаймиз

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Мурадов (13-6, КО6) бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Шу мносабат билан спортчимизни ушбу муборак кун билан табриклаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд навбатдаги жангини Чехия пойтахти Прагада ўтказади. Жанг жорий йилнинг 3 март кунида ташкил қилиниши режалаштирилган.

У 2017 йил декабр ойида у ўтган йили бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони америкалик кичик Флойд Мейвезерга тегишли бўлган The Money Team (ТМТ) клуби билан шартнома имзолаган ва ушбу клуб билан келишувга эришган биринчи ММА жангчиси деган номга сазовор бўлди.

Маҳмуд Муродов сўнгги марта ўтган йили декабр ойида рингга чиқиб, чехиялик Томаш Пензни мағлуб этган ва XFN чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Мазкур жанг унинг XFN (X Fight Nights) ташкилоти билан тузилган шартномасига кўра сўнггиси бўлган эди. Бу жангга қадар у XFN турнирида 3 та жанг ўтказиб, 2 та ғалаба ва битта мағлубият қайд этган.

Маълумот учун:  Маҳмуд Муродов World Kickboxing Network ташкилоти талқини бўйича қитъалараро чемпион, Caveam талқини бўйича жаҳон чемпиони ва XFN талқини бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади.