Мансур (Мангуст) Тўғизбоев: "ММА"ни янада оммалаштирамиз

Яқинда Ўзбекистонда аралаш жанг санъатлари (ММА) федерацияси расман ташкил қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, федерация раҳбари этиб Суннат Илясов тайинланган эди. Мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ва юқори натижаларга эришиш мақсадида Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари (ММА) терма жамоасига бош мураббийи этиб ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур Тўғизбоев тайинланди.

– Мазкур спорт турини мамлакатимизда янада оммалаштиришга бор куч-ғайратимиз билан ҳаракат қиламиз. Насиб қилса, ММА бўйича эришаётган ютуқларимиз янада кўпаяди. Ҳар бир ўзбек спортчисининг орзуси Ватан шарафини ҳимоя қилишдир. Биз спортчи ва мураббийлар ўз ғалабамиз билан ўзбек фарзандлари нималарга қодир эканини барчага намоён қиламиз, - дейди Мансур (Мангуст) Тўғизбоев Sports.uz интернет порталига берган интервьюсида.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!