Нурсултон Рўзибоев Тошкентда қозоғистонлик спортчи билан беллашади

1729

Нурсултон Рўзибоев Тошкентда қозоғистонлик спортчи билан беллашади

Хабарингиз бор, эртага Тошкентда универсал жанг санъати бўйича профессионал жанглар ташкил қилинади.

Тошкент давлат циркида ташкил қилинадиган универсал жанг санъати бўйича мусобақада юртимизнинг энг кучли спортчилари хориждан ташриф буюрадиган жангчилар билан беллашади. Унда иштирок этадиган яккакурашчимиз Нурсултон Рўзибоевнинг жанги кечанинг асосий тўқнашуви ҳисобланади.

Мазкур қарама-қаршиликда Нурсултон қозоғистонлик Алмазбек Эрматовни синовдан ўтказади. Бундан ташқари мухлислар ҳамюртларимиз иштирокида яна олтита жангни томоша қилишлари мумкин.

60 кг: Искандар Мирзаев (Ўзбекистон) – Жаҳонгир Нажмиддинов (Ўзбекистон)

65 кг: Қаҳрамон Авезов (Ўзбекистон) – Алишер Каримов (Тожикистон)

70 кг: Илҳом Арслонов (Ўзбекистон) – Умед Бобоев (Тожикистон)

80 кг: Жўрабек Қобилов (Ўзбекистон) – Манас Темирбеков (Қирғизистон)

80 кг: НУРСУЛТОН РЎЗИБОЕВ (Ўзбекистон) – Алмазбек Эрматов (Қозоғистон)

90 кг: Азамат Нутфуллаев (Ўзбекистон) – Полотбек Эрматбек уулу (Қирғизистон)

А. Қаюмов (Ўзбекистон) – Б. Исроилов (Ўзбекистон)

А. Абдураҳмонов (Ўзбекистон) – М. Алимбей уулу (Қирғизистон)