Осиё чемпионати полвонларимиз учун қандай ўтди?

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашларининг юнон-рум, аёллар ва эркин кураш бўйича Осиё чемпионати якунланди.

Мазкур мусобақда спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тўртта олтин, бешта кумуш ва олтита бронза медални қўлга киритди.

Чемпионатнинг юнон-рум кураши бўйича ўтказилган баҳсларда 63 килограммгача бўлган вазн тоифасида Елмурат Тасмурадов олтин медални қўлга киритган бўлса, Рустам Ассакалов, Мўминжон Абдуллаев кумуш, Ислом Бахромов, Мирзобек Рахматов, Арам Варданян бронза медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, аёллар курашида 59 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Набира Есенбаева шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Эркин кураш беллашувларида барча рақибларини мағлубиятга учратган Ихтиёр Наврузов, Магомед Ибрагимов ҳамда Давит Модзманашвили ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни эгаллади.
Финалгача бўлган учрашувларда зафар қучган Маҳмуджон Шавкатов ва Рашид Қурбонов терма жамоамизга кумуш медални келтирди.

Ўз вазн тоифаларида Аббос Раҳмонов, Тимур Усмонохунов, Азиз Солиев учинчи поғонани эгаллади.

Чемпионат якунида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!