Осиё чемпионатининг биринчи куни қандай якунланди?

Айни кунларда Қирғизистон пойтахтида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати беллашувлари старт олган. Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунини классик кураш усталари бошлаб беришди. 

63 килограммгача бўлган вазн тоифасида гимламга чиққан ҳамюртимиз Элмурат Тасмурадоа финалда мусобақа мезбонини енгиб, ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик

Шунингдек, бугун энг оғир вазн тоифасида курашган Мўминжон Абдуллаев ҳам баҳс олиб борди. Финалгача йўлни мардонавор босиб ўтган Мўминжон ҳал қилувчи баҳсда эронлик Алиакбар Меҳдизодага 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланди. 

Афсуски, Жавоҳир Мираҳмедов (-55 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (77 кг) бронза медали учун курашда рақибига мағлуб бўлган бўлса, -87 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Муҳаммадали Шамсиддинов чорак финалда ўз юришини тўхтатди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!