Россияда икки яккакурашчимиз куч синашди

Россиянинг Мурманск шаҳрида аралаш яккакурашлар жанг санъатлари бўйича “Ledоkol fighting championship” турнири бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақага Россия, Бразилия, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан моҳир яккакурашчилар рингга чиқишди.

Турнирнинг 61,2 кг вазн тоифасида икки нафар ўзбекистонлик спортчи Нурмат Исмоилов ҳамда Авлиёхон Ҳамидов ўзаро тўқнаш келишди. Ушбу тўқнашувда очколар бўйича ҳамидов зафар қучди.

Нурмат Исмоилов – бокс ва кикбоксинг бўйича Ўзбекистон вилоятлари ва шаҳарлар биринчиликлари ғолиби. Жанговар самбо бўйича Ўзбекистон ҳамда қўл жанги бўйича Мурманск ва Кола вилоятлари совриндори.

Авлиёҳон Ҳамидов - жанговар самбо устаси, ўсмирлар ўртасида жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпиони, ММА бўйича ҳаваскорлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони. KRF турнирида муддатидан олдин ғолиб чиққан. Халқаро спорт устаси Жаҳонгир Қорабоев шогирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!