Тошкентда энг кучли муай тайчилар жам бўлишади

Жорий йилнинг 8 апрел куни Тошкент шаҳрида энг кучли муай тай усталари жам бўлишади. Унда Ўзбекистон, Нигерия, Афғонистон, Озарбайжон ва Қозоғистон давлатларидан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун рингга чиқишади.
Беллашувлар “Жар” спорт мажмуасида ташкил қилинади.

Мазкур мусобақаларда 14 нафар муай тайчилар юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Умуман ушбу турнирда жами 23 та жанг бўлиши кутилмоқда.

Батафсил маълумотлар билан кейинроқ таништирамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!