Яккакурашчимиз Бобур Қурбонов М-1 билан шартнома имзолаган илк спортчи бўлиши мумкин

1170

Яккакурашчимиз Бобур Қурбонов М-1 билан шартнома имзолаган илк спортчи бўлиши мумкин

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Бобур Қурбонов ўзининг навбатдаги 9 фервал куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказади.

Унинг мазкур жангдаги рақиби мезбон спортчи Павел Гардиев бўлади. SPORTS.uz интернет порталига маълум бўлишича, томонлар келишувга эришган.

Агар спортчимиз ушбу тўқнашувда зафар қучадиган бўлса, М-1 промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаши мумкин. Бу билан у ўзбек спортчилари орасида ушбу ташкилот билан келишувга эришган илк жангчи бўлади.

Маълумот учун: М-1 Global – профессионал спортчилар ўртасида аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича жанглар ташкил қиладиган халқаро ташкилот. М-1 бренди 19 йилдан бери фаолият юритиб келади. 1997 йил катта бўлмаган турнирларни ўтказган ва М-1 Лига бугунга келиб халқаро ташкилотга айланди. Кўплаб ММА юлдузлари – Федор Емельяненко, Жефф Монсон, Педро Хиззо, Александр Емельяненко, Хабиб Нурмагомедов ва бошқалар М-1 байроғи остида жанглар ўтказган.