Йоэль Ромеро навбатдаги рақибини нокаутга учратди

Австралияда “UFC 221” мусобақалари ўтказилди.

Мусобақанинг асосий жангги кубалик Йоэль Ромеро ва америкалик Люка Рокхолда ўртасида ўтказилди. Ушбу жангда Ромеро рақибини нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди.

Шунингдек, мазкур мусобақада Тайсон Педро ва Сапарбек Сафаров ўзаро баҳслашди. Унда Тайсон рақибини биринчи раундда оғриқ бериш усули орқали енгган бўлса, Жейк Мэттьюс Ли Жинлян устидан очколар ҳисобида ғалаба қозонди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!