252

Хертогенбосе шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтаётган турнирда биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Ушбу даврада бельгиялик Элиза Мертенс ва словениялик Полона Херцог ўзаро рақобатлашди. Мазкур учрашув кутилганидек Элиза устунлигида ўтиб, 6:2, 6:4 ҳисобида якунлади.

Энди Мертенс "Libema Open" мусобақасининг чорак финалига чиқиш учун германиялик Антония Лоттнерни мағлубиятга учратиши керак бўлади.

Sports.uz

Sports.uz 2018