Россия ва Латвия учрашуви давом этмоқда

"Федерациялар кубоги"нинг жаҳон гуруҳи плей-офф босқичида Россия ва Латвия терма жамоалари ўзаро рақобатлашмоқда.

Бугун ушбу жамоалар ўртасида иккинчи кун баҳслари ўтказилади.

Унда Анастасия Павлюченкова - Елена Остапенко билан баҳслашса, Екатерина Макарова - Анастасия Севастовага қарши кортга чиқади.

Шундан сўнг жуфтлик баҳсларид Екатерина Макарова/Елена Веснина - Диана Марцинкевичяс/Даниэла Висмане тандемлари ўзаро рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Латвия учрашувида ҳисоб 1:0 бўлиб турибди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!