3 нафар теннисчимиз Қозоғистондаги турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда

Айни кунларда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи аёллар ўртасидаги турнир давом этмоқда.

Ушбу турнирда 10 дан ортиқ теннисчиларимиз иштирок этган бўлса, улардан фақатгина 4 таси саралаш босқичидан муваффақиятли ўта олди.

Бугун ушбу мусобақада илк давра ўйинлари старт олди. Альбина Хабибулина Анастасиа Веселова(Россия)дан 6:7, 6:1, 6:0 ҳисобида устун келди.

15 ёшли теннисчимиз Олеся Ким эса мезбонлар вакиласи Тамара Черкассовани 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Яна бир теннисчимиз Лайло Баҳодирова эса Гаини Ибрашевадан 6:1, 6:3 ҳисобида устун келиб, иккинчи давра ўйинларига йўл олди.

Камола Умарова ва Полина Меренковалар эса ўз рақибаларига мағлуб бўлиб, яккалик баҳсларидаги юришларини илк  даврадаёқ тугатишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!