3 теннисчимиз ҳам курашни якунлади

Айни кунларда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг яккалик баҳсларида иштирок этаётган ҳар уччала теннисчимиз бугун иккинчи давра ўйинларида майдонга тушишди.

Дастлаб, Шониғмат Шофайзиев мезбонлар вакили Димитрий Жирмонтга қарши кортга чиқди. Биринчи сетни 2:6 ҳисобида бой берган ҳамюртимиз иккинчи сетда 0:2 ҳисобида ортда қолаётган пайтда ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Хумоюн Султонов эса украиналик Владислав Манафов билан куч синашди. 1 соат 38 дақиқа давом этган ўйинда рақиб теннисчиси 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Темур Исмоилов эса мезбонлар вакили Микалаи Халиак билан куч синашди. 1 соат 31 дақиқа давом этган ўйин Халиакнинг 6:4, 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!