Александр Зверев сўнгги 11 ўйинда ғалаба қозонди

Аввал "Internazionali BNL d'Italia" турнирининг учинчи даврасида германиялик Александр Зверев британиялик Кайл Эдмундни мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берган эдик.

Зверевнинг бу ғалабаси "Мастерс" туркумига киркувчи мусобақалардаги 11-ғалабасидир. У бугунга қадар ўтган "Мастерс" турнирларида ҳали мағлубиятга учрамади.

Эслатиб ўтамиз, Александр Римда ўтаётган турнирнинг чорак финалида бельгиялик Давид Гоффенга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!