178

Хотин-қизлар ўртасида Хертогенбос шаҳрида ўтаётган мусобақанинг яккалик баҳсларида иккинчи давра учрашувлари ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақанинг чорак финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда бельгиялик теннисчи Алисон ван Уйтванк словакиялик Виктория Кузьмовага 6:3, 6:7, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Вика "Libema Open" турнирининг навбатдаги босқичида яна бир бельгиялик Элизе Мертенс, ёки германиялик Антония Лоттнер билан куч синашади.

Sports.uz

Sports.uz 2018