Ализе Корне мезбон қизни аямади

Майамидаги нуфузли турнирда франциялик Ализе Корне мезбон теннисчига қарши кортга чиқди.

У турнирнинг иккинчи даврасида америкалик Бетани Маттек-Сэндсни синовдан ўтказди ва 6:2, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Корне "Miami Open - 2018" турнирининг учинчи даврасига чиқиш учун латвияли Анастасия Севастова билан рақобатлашадиган бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!