“Australian Open – 2018”: Ўсмирлар ўртасида финалчилар номи аниқланди

Мельбурн шаҳрида ўтаётган “Australian Open – 2018” турнирининг ўсмирлар ўртасидаги ярим финал баҳсида тайванлик Лян Ен-Шуо италиялик Элизабет Кочиареттони  4:6, 6:3, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Иккинчи учрашувда франциялик Клара Бюрель хитойлик Синь Ю Ван устидан 2:6, 6:1, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа мусобақанинг финал учрашувида Клара ва Лян ўзаро куч синашадиган бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!