Беатрис Хаддад Майя ўйинни сўнгига етказа олмади

Бразилиялик Беатрис Хаддад Майя "Volvo Car Open - 2018" турнирининг биринчи даврасидан муваффақиятли ўта олмади.

У илк босқичда испаниялик Лара Арруабарренага қарши кортга чиқди уч сет давом этган ўйинда ҳисоби 6:4, 6:7, 0:1 бўлиб турган вазиятда Майя мағлубиятини тан олди.

Энди Лара Чарльстондаги турнирнинг иккинчи даврасида америкалик Мэдисон Киз синовидан ўтади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!