Боку-2017: Теннисчилардан бир жуфт медаль

 

Бокуда давом этаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг теннис мусобақасида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида жамоавий беллашувлари якунланди.

Тажрибали теннисчимиз Сабина Шарипова, Полина Меренкова ва Камола Умаровадан таркиб топган терма жамоамиз финалгача бўлган учрашувларнинг барчасида зафар қучди.

Сўнгги баҳсда туркиялик теннисчилардан мағлубиятга учраган ҳамюртларимиз кумуш медалга эга бўлди.

Сергей Фомин, Амал Султонбеков ва Саидаъло Саидкаримовдан таркиб топган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бронза медални қўлга киритди.

Теннисчиларимиз энди яккалик беллашувларида иштирок этади. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!