Бухорода Жўрабек ва Санжар ғалаба қозонди

Бухоро шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган "Фьючерс" мусобақасида дастлабки давра баҳслари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунги баҳсларда яккаликлар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳумоюн Султонов россиялик Артур Шахнубарянни 6:1, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ёш теннисчимиз Павел Цой эса яна бир рус теннисчиси Константин Кравчукка қарши кортга чиқиб, 6:2, 6:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Жуфтлик баҳсларида Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов тандеми россиялик Михаил Фуфигин ва эстониялик Владимир Ивановни 3:6, 6:4, 10:7 ҳисобида енгди.

Шунингдек, Шаробиддин Абзалов ва Ботир Сапаев жуфтлиги беларуслик Микалай Халиак ва россиялик Алексей Захаровни 6:4, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!