Бьянка Андрееска ва Габриэла Дабровски Канадани жаҳон гуруҳига олиб чиқди

Канадалик теннисчи Бьянка Андрееска ва Габриэла Дабровски жуфтлиги украиналик Катерина Бондаренко ҳамда Ольга Савчук тандемини мағлубиятга учратди.

"Федерациялар кубоги" жаҳон гуруҳи II  плей-оффида ўтган Канада ва Украина терма жамоалари учрашувининг сўнгги ўйини жуфтликлар ўртасида ўтди. Бьянка  ва Габриэла ушбу учрашувда рақибларини 6:3, 4:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Канада терма жамоаси 3:2 ҳисобида Украина термасини мағлуб қилди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!