181
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Штутгартда ўтаётган "ATP Mercedes Cup" турнирини ғалаба билан бошлади.
 
Соврин жамғармаси 729.340 евро бўлган мазкур турнирнинг биринчи даврасида Денис Истомин  германиялик Филипп Кольшрайберни ҳар иккала сетда бир хил тай-брекда мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа ғалаба қозонган Истомин иккинчи даврада яна бир германиялик теннисчи – Флориан Майерга қарши кортга чиқадиган бўлди. Мазкур ўйин эртага, 13 июнь куни соат 13:00да ўтказилиши режалаштирилган.
 
 

Sports.uz 2018