Денис Истоминнинг омади қачон келади?

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Германияда ўтаётган "Gerry Weber Open" турнирининг саралаш баҳсларида иштирок этди.
 
У асосий тўрга чиқиш учун саралаш баҳсларида дастлаб франциялик Жиль Симонни мағлубиятга учратди. Афсуски, мусобақанинг сўнгги босқичида германиялик Маттиас Бахингерга имкониятни бой бериб қўйди.
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг асосий тўр баҳслари эртага, 18 июнь куни бошланади. Турнирнинг пул мукофоти 2,116,915 еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!