Денис Истоминнинг рақиби ҳақида нималар биламиз ёки Мария Шарапова Григор Димитровни нега ҳайдаб юборган?

 

 

Мельбурнда давом этаётган Австралия очиқ чемпионатининг тўртинчи босқичида ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин жаҳон рейтингида 15-поғонани эгаллаб турган Григор Димитров билан куч синашади.

Болгариялик ракетка устаси фаолиятида давомида Профессионал теннисчилар уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимидаги бешта турнирда бош совринни қўлга киритган. Григор илк совринини 2013 йили Стокгольмдаги мусобақада қўлга киритган. Кейинги йил эса Димитров учун роса омадли бўлди ва Лондон, Бухарест, Акапулько турнирларида ғолиб чиқди. Шунингдек, "Катта дубулға" туркумидаги Уимблдон турнирида ярим финалда ўйнади.

2015-2016 йилларда эса теннисчи шахсиё ҳаётидаги муаммолар туфайли юқори натижага эришолмади. Гап шундаки, Григор Димитров россиялик машҳур теннисчи Мария Шарапова билан турмуш қуриш арафасида эди. Қарийб уч йил учрашиб юрган юлдузли жуфтлик 2015 йили тўй қилмоқчи эди.

Бироқ, ўша йилнинг ёзида муносабатларга дарз кетди. Маълумотларга қараганда, Мария Григорнинг хонимларга "суяги йўқлигидан" безиб, уни ҳайдаб юборган. Григор ҳамма қизлар билан муносабатини узишга ваъда қилган бўлса ҳам Мария унга ишонмади.

2017 йилги мавсум Григор Димитров учун омадли бошланди. Австралия очиқ чемпионатидан олдин Брисбенда ташкил этилган турнирда фаолиятидаги бешинчи совринни қўлга киритди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин фаолияти давомида Григор Димитров билан икки маротаба тўқнаш келган. Дастлаб, Франциядаги "Besancon Challenger-2009" турнирида ҳамюртимиз рақибини 3:6, 6:2, 7:6 ҳисобида доғда қолдирган. 2014 йили Хитойдаги "Shanghai Rolex Masters" мусобақасида Григор 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучган.

Австралия очиқ чемпионатининг тўртинчи босқичидаги учрашув теннисчиларнинг ўзаро учинчи рақобати бўлади. Бўлажак беллашувда Денис Истоминга омад ва ғалаба тилаймиз!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!