Донна Векич чехиялик хонимга ютқазиб қўйди

Россияда «St.Petersburg Ladies Trophy – 2018» турнирида асосий тўрнинг бирчи давра баҳслари бошланди.

Унда хорватиялик Донна Векич илк учрашувни чехиялик Катержина Сигяковага қарши ўтказди. Ўйиннинг биринчи сетида 3:6 ҳисобида ғалаба қозонган Катержина иккинчи сетни 6:2 ҳисобида бой бериб қўйди. Ҳал қилувчи учинчи сетда Доннага бироз омад етишмади ва 4:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Энди чехиялик теннисчи иккинчи даврада россиялик Екатерина Макарова ҳамда Анастасия Павлюченкова учрашуви ғолибига қарши рақобатлашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!