Донна Векичга рақиб топилди

208

Донна Векичга рақиб топилди

Россиялик теннисчи Светлана Кузнецова Луганодаги "Samsung Open - 2018" турнирида ўз иштирокини эрта якунлади.

У мусобақанинг биринчи даврасида германиялик Мона Бартелга қарши кортга чиқиб, якунда 6:4, 3:6, 4:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Энди Бартель нуфузли турнирнинг иккинчи даврасида хорватиялик Донна Векичга қарши ўйин ўтказади.

Sports.uz