Эжени Бушарга Тайбэйда омад кулиб боқди

Канадалик Эжени Бушар Тайбэйдаги мусобақада хитойлик Жу Линга қарши кортга чиқди.

Ўйиндаги ҳисоб 1:6, 7:5, 2:0 бўлиб турган бир вақтда Жу ўйинни давом эттиришдан бош тортди. Руминиялик Ана Богдан эса яна бир хитойлик теннисчи Пэн Шуай билан рақобатлашиб, якунда 6:4, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Энди иккинчи даврада Эжени Бушар ва Ана Богдан ўзаро беллашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!