Елена Рибакина Россиянинг янги юлдузига айланмоқда

96

Елена Рибакина Россиянинг янги юлдузига айланмоқда

Россиялик теннисчи Елена Рибакина Туркияда ўтаётган ITF мусобақасида ярим финалга чиқди.

Истанбул шаҳрида ўтказилган ушбу учрашувда чехиялик Тереза Шмитковани ҳар иккала сетда тай-брекда мағлубиятга учратди.

Энди Рибакина финалга чиқиш учун словакиялик Виктория Кузьмованинг тўсиғидан ўтиши керак бўлади. Эслатиб ўтамиз, Вика чорак финалда рус теннисчиси Анастасия Потаповани 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Sports.uz