Испан теннисчиси ўз ҳамюртини кейинги босқичга курашсиз ўтказиб юборди

 

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида давом этаётган “BNP Paribas Open - 2017” мусобақасида иштирокчилар тўртинчи босқич йўлланмаси учун курашни бошлади.

Мукофот жамғармаси 7 913 405 АҚШ доллари бўлган нуфузли турнирнинг учинчи даврасида испаниялик Роберто Баутиста-Агут ўзини ёмон ҳич қилаётгани боис ҳамюрти Пабло Корреньо-Бустага қарши кортга чиқмади ва рақибини кейинги даврага ўтказиб юборди.

Ҳозиргача якунланган натижалар билан танишинг:

Доминик Тим (Австрия, 8) — Миша Зверев (Германия, 29) 6:1 6:4

Пабло Карреньо-Буста (Испания, 21) — Роберто Баутиста-Агут (Испания, 16) Rt

Душан Лайович (Сербия, Q) — Вашек Поспишил (Канада, Q) 6:7 6:3 7:5

Йосихито Нисиока (Япония, LL) — Томаш Бердих (Чехия, 13) 1:6 7:6 6:4

Станислас Вавринка (Швейцария, 3) — Филипп Кольшрайбер (Германия, 28) 7:5 6:3

Давид Гоффен (Бельгия, 11) — Альберт Рамос (Испания, 22) 7:6 6:4

Пабло Куэвас (Уругвай, 27) — Фабио Фоньини (Италия) 6:1 6:4

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!