Истомин иштирок этаётган турнирда кучлилар сараланмоқда

 

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин иштирок этаётган Нидерландиядаги "ABN AMRO World Tennis Tournament - 2017" халқаро турнирида биринчи давра ўйинлари давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 1 837 394 АҚШ долларини ташкил этган ушбу мусобақадан ҳар бир учрашув кескин ва муросасиз курашларга бой бўлмоқда.

Биринчи босқичнинг шу пайтгача якунланган беллашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Пьер-Юг Эрбер (Франция, Q) — Фелисьяно Лопес (Испания) 7:6 7:6

Робин Хасе (Нидерландия, WC) — Флориан Майер (Германия) 7:5 7:6

Евгений Донской (Россия, Q) — Марсель Гранольерс (Испания) 6:4 6:4

Томаш Бердих (Чехия, 4) — Мариуш Копил (Руминия, Q) 7:6 6:4

Денис Истомин (Узбекистан, LL) — Аляж Бедене (Великобритания, Q) 6:3 7:6

Биринчи давра учрашувлари давом этмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!